Кучли шамол, ёмғир ва туман - Ўзгидромет бугунги об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бугун айрим вилоятларда шамол тезлиги 25 м/с гача кучайиши ва вақти-вақти билан ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади,12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-4 даража илиқ, кундузи +8-10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0-5 даража илиқ, баъзи жойларда – 3 даража совуқгача, кундузи +2-7даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Навоий вилоятининг айрим жойларида 25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ва Жиззах вилоятида айрим жойларда 25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи + 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5-10даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0-5 даража совуқ, кундузи +5-10 даража илиқ бўлади.