Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Республиканинг олти вилоятида қор кўчкиси хавфи юзага келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. 2023 йил 5-10 январь кунлари кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантириш билан чиқди.
Жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи мавжуд.
Аввалроқ "Қамчиқ" довони кучли қор ёғиши сабаб автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Қор ёғиши тиниб, йўллар тозалангач, довон транспорт воситалари ҳаракати учун қайта очилди.