ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Россия Қуролли Краматорск яқинида Кучлари батареяга қарши жангда ДХРни ўққа тутган иккита HIMARS кўп ракетали реактив тизимини йўқ қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Украина Қуролли кучлари улар ёрдамида ДХР ҳудудини ўққа тутган, деб хабар берди сешанба куни Россия Мудофаа вазирлиги.
"Краматорск шаҳри яқинида ўзаро батарея жангида АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS кўп ракетали реактив тизимларнинг позициялари анқлагкўп учирувчи ракета тизимининг иккита учиргичи йўқ қилинди, улардан Донетск Халқ Республикасидаги аҳоли пунктлари ўққа тутилган эди."
Ундан ташқари Дружковка темирйўл станциясида УҚК етказиб берилаётган АҚШнинг 2та HIMARS ва Чехиянинг 4та RM-70 реактив қурилмалари йўқ қилинган. Шунингдек зарба оқибатида ушбу қуроллар учун мўлжалланган 800 дан ортиқ снарядлар ҳам йўқ қилинган. Ушбу зарба франциялик репортётнинг тўғридан-тўғри эфирига тушиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, янги йил оқшомида Киев режими ДХРнинг Макеевка аҳоли пункти ҳудудидаги Россия қуролли кучлари бўлинмаларидан бирининг вақтинча жойлаштириш пунктига АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS кўп учли ракета тизимининг олтита ракетаси билан зарба берди. Ҳаво мудофаа тизимлари ракеталардан 2тасини уриб туширди. Лекин россиялик аскарларнинг вақтинчалик жойлаштириш пунктига келиб тушган 4та ракета оқибатида 63 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг яқинлари ва яқинларига барча зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилади.