Бугун ҳаво илиқ бўлади – Ўзгидромет

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Навоий вилоятининг айрим жойларида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.