ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Австралиянинг шарқий соҳилида иккита вертолёт тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, камида 13 киши жабрланди. Бу ҳақда РИА Новости “Gold Cost Bulletin” нашрига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Голд-Кост шаҳри яқинида иккита вертолёт тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди”, - дейилади хабарда.
Тез ёрдам хизмати ва қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб боришган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.