Австралияда иккита вертолёт тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди - видео

© CC BY 2.0 / Goran Has /Скорая помощь в Австралии. Архивное фото
Скорая помощь в Австралии. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2023
Oбуна бўлиш
Голд-Кост шаҳри яқинида иккита вертолёт тўқнашиб кетган.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Австралиянинг шарқий соҳилида иккита вертолёт тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, камида 13 киши жабрланди. Бу ҳақда РИА Новости “Gold Cost Bulletin” нашрига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Голд-Кост шаҳри яқинида иккита вертолёт тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди”, - дейилади хабарда.
Тез ёрдам хизмати ва қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб боришган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0