ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2-4 январь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг Чимён тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиши кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди.
Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўралган.