Чимёнда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

© Sputnik / Овчинниковснежная лавина.
снежная лавина. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2023
Oбуна бўлиш
2-4 январь кунлари Чимён тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиши кузатилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2-4 январь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг Чимён тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиши кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди.
Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўралган.
Янгиликлар лентаси
0