ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Бугундан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси пасайтирилиши мунасабати билан онлайн назорат-касса техникалари орқали бериладиган фискал чекларда ставкаси 12 % кўрсатилиши керак. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, хўжалик юритувчи субектлар назорат касса техникаси (НКТ) дастурига ўзгартириш киритиш учун техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) хизматига мурожаат қилишлари лозим.
Бу ҳақда:
ТХКМ ва НКТ ишлаб чиқарувчилари;
электрон тўлов тизимлари операторлари ва маркетплеслар;
тижорат банклари
шахсий кабинетларига тегишли хабарномалар юборилди.
Фискал чек
© Давлат солиқ қўмитаси
Фискал чекда қуйидаги маълумотлар акс эттитирилади:
тадбиркорлик субекти номи ва СТИР;
чек берилган сана ва вақт;
МХИК (товар ва хизматларнинг идентификация коди) ва ўлчов бирлиги;
ҚҚС ставкаси ва суммаси;
тўлов тури (нақд/банк картаси орқали/аралаш);
фискал модулнинг уникал рақами;
фискал белги;
QR-код.
ва бошқа зарур маълумотлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ҚҚС миқдори 15 фоиздан 12 фоизгача туширилиши маълум қилинганди.