Бугундан фискал чекларда қўшилган қиймат солиғи ставкаси ўзгаради – Давлат солиқ қўмитаси

© Pexels / Karolina GrabowskaЧек
Чек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2023
Oбуна бўлиш
Эндиликда онлайн назорат-касса техникалари орқали бериладиган фискал чекларда ставкаси 12 % кўрсатилиши керак - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Бугундан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси пасайтирилиши мунасабати билан онлайн назорат-касса техникалари орқали бериладиган фискал чекларда ставкаси 12 % кўрсатилиши керак. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, хўжалик юритувчи субектлар назорат касса техникаси (НКТ) дастурига ўзгартириш киритиш учун техник хизмат кўрсатиш маркази (ТХКМ) хизматига мурожаат қилишлари лозим.
Бу ҳақда:
ТХКМ ва НКТ ишлаб чиқарувчилари;
электрон тўлов тизимлари операторлари ва маркетплеслар;
тижорат банклари
шахсий кабинетларига тегишли хабарномалар юборилди.
© Давлат солиқ қўмитаси Фискал чек
Фискал чек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2023
Фискал чек
Фискал чекда қуйидаги маълумотлар акс эттитирилади:
тадбиркорлик субекти номи ва СТИР;
чек берилган сана ва вақт;
МХИК (товар ва хизматларнинг идентификация коди) ва ўлчов бирлиги;
ҚҚС ставкаси ва суммаси;
тўлов тури (нақд/банк картаси орқали/аралаш);
фискал модулнинг уникал рақами;
фискал белги;
QR-код.
ва бошқа зарур маълумотлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ҚҚС миқдори 15 фоиздан 12 фоизгача туширилиши маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0