Бугун айрим ҳудудларга туман тушади

Республика шимолида ва чўл худудларининг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл худудларининг айрим жойларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +4-9 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +7-9 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +0-5 даража илиқ бўлади.