ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +4-9 даража илиқ бўлади.
Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +5-7 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +0-5 даража илиқ бўлади.