ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Одессада ўтган тунда Суворов ва Екатерина II ёдгорликлари олиб ташланди.
Шаҳарга асос солган Россия императрицаси Екатерина II
Расмий хабарларда айтилишига кўра "ёдгорликларни олиб ташлаш учун шаҳар аҳолиси "Фаол фуқаро" порталида овоз берган".
Б️ироз олдин Одесса мэри Труханов ушбу ёдгорликларни бузиб ташлаш жамиятда норозилик келтириб чиқариши мумкинлигини ва Россияга хайрихоҳ бўлган кайфиятлар кучайишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
Шундан сўнг Украина президенти ва СБУ ва Ички ишлар вазирлигига Одесса мэрни Киевга содиқлигини текширишни буюрган эди.
Маълумот учун, Одесса шаҳри 1794 йилда Суворов қўшинлари томонидан озод қилинган қалъа ўрнида Россия императори Екатерина II буйруғига асосан қурила бошлаган. Унинг буйруғига асосан бу ерда янги порт ва янги қалъа қурилган. Бу ишга голландиялик ҳарбий инженер таклиф қилинган. 1795 йилда шаҳарга Одесса номи берилган.
"Одесса асосчилари" ёдгорлиги 1900 йилда очилган эди. Ёдгорлик марказида Екатерина II ҳайкали ва унинг атрофида 4 нафар шаҳар қурилишига катта ҳисса қўшган саркарда ва давлат арбоблари ҳайкали ўрнатилган эди. Айтиш жоизки, совет даврида ҳам ушбу ёдгорлик олиб ташланган ва 2007 йилда Одесса шаҳар маъмурияти қарорига кўра қайта тикланган эди.
Памятник российской императрице – центральная фигура скульптурной композиции, изображающей основателей Одессы.
© Sputnik / Сергей Поляков