https://sputniknews.uz/20221229/odessa-31147570.html
Одессада Суворов ва Екатерина II ёдгорликлари олиб ташланди - видео
Одессада Суворов ва Екатерина II ёдгорликлари олиб ташланди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Одессада ушбу шаҳар қурилишига асос солган кишилар - Суворов ва Екатерина II ёдгорликлари олиб ташланди. 29.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-29T19:41+0500
2022-12-29T19:41+0500
2023-04-05T18:42+0500
одесса
тарихий ёдгорлик
украина
дунёда
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31147219_0:112:1200:787_1920x0_80_0_0_1fcf66358dd1e2f583d5518186eb8278.png
ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Одессада ўтган тунда Суворов ва Екатерина II ёдгорликлари олиб ташланди.Шаҳарга асос солган Россия императрицаси Екатерина II Расмий хабарларда айтилишига кўра "ёдгорликларни олиб ташлаш учун шаҳар аҳолиси "Фаол фуқаро" порталида овоз берган". Б️ироз олдин Одесса мэри Труханов ушбу ёдгорликларни бузиб ташлаш жамиятда норозилик келтириб чиқариши мумкинлигини ва Россияга хайрихоҳ бўлган кайфиятлар кучайишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.Шундан сўнг Украина президенти ва СБУ ва Ички ишлар вазирлигига Одесса мэрни Киевга содиқлигини текширишни буюрган эди.Маълумот учун, Одесса шаҳри 1794 йилда Суворов қўшинлари томонидан озод қилинган қалъа ўрнида Россия императори Екатерина II буйруғига асосан қурила бошлаган. Унинг буйруғига асосан бу ерда янги порт ва янги қалъа қурилган. Бу ишга голландиялик ҳарбий инженер таклиф қилинган. 1795 йилда шаҳарга Одесса номи берилган. "Одесса асосчилари" ёдгорлиги 1900 йилда очилган эди. Ёдгорлик марказида Екатерина II ҳайкали ва унинг атрофида 4 нафар шаҳар қурилишига катта ҳисса қўшган саркарда ва давлат арбоблари ҳайкали ўрнатилган эди. Айтиш жоизки, совет даврида ҳам ушбу ёдгорлик олиб ташланган ва 2007 йилда Одесса шаҳар маъмурияти қарорига кўра қайта тикланган эди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31147219_2:0:1198:897_1920x0_80_0_0_03ac2d611e761cb26916cce35dec73fe.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
одесса, тарихий ёдгорлик, украина, дунёда, россия
одесса, тарихий ёдгорлик, украина, дунёда, россия
Одессада Суворов ва Екатерина II ёдгорликлари олиб ташланди - видео
19:41 29.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Одессада ушбу шаҳар қурилишига асос солган кишилар - Суворов ва Екатерина II ёдгорликлари олиб ташланди.
ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Одессада ўтган тунда Суворов ва Екатерина II ёдгорликлари олиб ташланди.
Шаҳарга асос солган Россия императрицаси Екатерина II
Расмий хабарларда айтилишига кўра "ёдгорликларни олиб ташлаш учун шаҳар аҳолиси "Фаол фуқаро" порталида овоз берган".
Б️ироз олдин Одесса мэри Труханов ушбу ёдгорликларни бузиб ташлаш жамиятда норозилик келтириб чиқариши мумкинлигини ва Россияга хайрихоҳ бўлган кайфиятлар кучайишига олиб келиши мумкинлигини айтган эди.
Шундан сўнг Украина президенти ва СБУ ва Ички ишлар вазирлигига Одесса мэрни Киевга содиқлигини текширишни буюрган эди.
Маълумот учун, Одесса шаҳри 1794 йилда Суворов қўшинлари томонидан озод қилинган қалъа ўрнида Россия императори Екатерина II буйруғига асосан қурила бошлаган. Унинг буйруғига асосан бу ерда янги порт ва янги қалъа қурилган. Бу ишга голландиялик ҳарбий инженер таклиф қилинган. 1795 йилда шаҳарга Одесса номи берилган.
"Одесса асосчилари" ёдгорлиги 1900 йилда очилган эди. Ёдгорлик марказида Екатерина II ҳайкали ва унинг атрофида 4 нафар шаҳар қурилишига катта ҳисса қўшган саркарда ва давлат арбоблари ҳайкали ўрнатилган эди. Айтиш жоизки, совет даврида ҳам ушбу ёдгорлик олиб ташланган ва 2007 йилда Одесса шаҳар маъмурияти қарорига кўра қайта тикланган эди.