Мирзиёев: “Мактабда ўтилмаган фанлардан ОТМга кириш имтиҳонида савол берманг”

Президент ОТМга кириш имтиҳонлари мактабда ўтилган фанлар бўйича ўтказилиши бўйича берилган таклифни маъқуллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Айни дақиқаларда президент Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқот қилмоқда.
Мулоқотда давлат раҳбари олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари мактабда ўтилган фанлар бўйича ўтказилиши бўйича берилган таклифни маъқуллади.
“Бу номутаносибликка барҳам бериш керак. Мактабда ўтилмаган фанлар бўйича саволлар берилмаслиги керак. Мен бу бўйича топшириқ берганман”, - дейди давлат раҳбари.
Учрашувда сўз олган ўқитувчилардан бири, ўқитувчилар энди ухламай меҳнат қилиши кераклигини таъкидлади.
“Президент олдимизга катта вазифалар қўйди. Биз эса бу вазифаларни бажариш, сифатли таълимни таъминлаш учун ухламай меҳнат қилишимиз, ўз устимизда тинимсиз ишлашимиз керак”, - дейди у.
Мирзиёев ўқитувчиларга: маошингизни оширдик, келажакда яна кўпайтирамиз