https://sputniknews.uz/20221229/mirziyoev-oqituvchilarga-maoshingizni-oshirdik-kelajakda-yana-kopaytiramiz-31139887.html
Мирзиёев ўқитувчиларга: маошингизни оширдик, келажакда яна кўпайтирамиз
Мирзиёев ўқитувчиларга: маошингизни оширдик, келажакда яна кўпайтирамиз
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон келажакда ўқитувчилар маошини яна оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотида сўзлаган нутқида маълум қилди.
2022-12-29T12:34+0500
2022-12-29T12:34+0500
2022-12-29T12:34+0500
жамият
шавкат мирзиёев
ўқитувчилар
маош
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31133804_0:66:1281:786_1920x0_80_0_0_8dea19178e1ae494f9aa05991e0fdf32.jpg
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон келажакда ўқитувчилар маошини яна оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотида сўзлаган нутқида маълум қилди.Мирзиёевнинг сўзларига кўра, таълим соҳасида катта ислоҳотлар режалаштирилган. Ҳар қанча қийин бўлмасин фарзандлар учун бу ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш шарт.“Бугунги интилувчи болалар келажакда сизнинг олтин фондингизга айланади. Уларнинг ютуқларидан фахрланасиз”, - дея юзланди ўқитувчиларга президент.Давлат раҳбари 2023 йил номи бежизга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” деб эълон қилинмаган. Таълим масаласи президентнинг доимий диққат марказида бўладиКелгуси йили таълимга оид ҳам кўплаб қарор, фармонлар чиқади. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари учун ипотека кредитларини камайтириш режада бор.Давлат раҳбари айрим фанларни қисқартириш, замонавий фанларни эса кўпайтириш таклифини берди.“Агар бирор фан замонавийликдан ортда қолса, уни сақлаб туришда нима маъно бор? 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин? Биз "Болалар ёмон бўлиб кетди" деган фикрдан воз кечишимиз керак. Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз. Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1d/31133804_72:0:1207:851_1920x0_80_0_0_4addb379a0532077da9f820450ad8b36.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев ўқитувчилар маоши ҳақида оширилади
шавкат мирзиёев ўқитувчилар маоши ҳақида оширилади
Мирзиёев ўқитувчиларга: маошингизни оширдик, келажакда яна кўпайтирамиз
Давлат раҳбари келгуси йили таълимга оид ҳам кўплаб қарор, фармонлар чиқишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон келажакда ўқитувчилар маошини яна оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев янги авлод ўқув дарсликлари
тақдимотида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Хўш, бу янги дарсликларни фарзандларимизга ким етказади? Албатта муаллим! Мен бекорга муаллимнинг обрўсини кўтариш ҳақида такрор-такрор гапирмайман. Бугунги глобаллашув даврида таълим, келажак авлод баркамоллиги қай даражада муҳимлигини янаям кучлироқ англаб етяпмиз”, - деди давлат раҳбари.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, таълим соҳасида катта ислоҳотлар режалаштирилган. Ҳар қанча қийин бўлмасин фарзандлар учун бу ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш шарт.
“Бугунги интилувчи болалар келажакда сизнинг олтин фондингизга айланади. Уларнинг ютуқларидан фахрланасиз”, - дея юзланди ўқитувчиларга президент.
Давлат раҳбари 2023 йил номи бежизга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” деб эълон қилинмаган. Таълим масаласи президентнинг доимий диққат марказида бўлади
“Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз”, - деди Мирзиёев.
Келгуси йили таълимга оид ҳам кўплаб қарор, фармонлар чиқади. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари учун ипотека кредитларини камайтириш режада бор.
Давлат раҳбари айрим фанларни қисқартириш, замонавий фанларни эса кўпайтириш таклифини берди.
“Агар бирор фан замонавийликдан ортда қолса, уни сақлаб туришда нима маъно бор? 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин? Биз "Болалар ёмон бўлиб кетди" деган фикрдан воз кечишимиз керак. Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз. Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт”, — деди Шавкат Мирзиёев.