Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Пушилин Украина режими ўз фуқароларини қандай аямаётгани ҳақида

ДХР раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Киев Ғарбга ўз ҳаракатларини самарадорлигини кўрсатиш учун тажрибасиз кишиларни сафарбар қилмоқда.
Sputnik
Украинада сафарбарликнинг навбатдаги тўлқини эълон қилинган. Биргина Харьков вилоятидан улар 20 минг кишини чақиришни режалаштиришмоқда.
Бу ҳақда ДХР раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Денис Пушилин маълум қилди.
"У ерда “военкомат” йўқ қилинганини инобатга олинса, ўша пайт улар Харьков таслим бўлди деб ўйлашганди, улар энди ким ҳарбий рўйхатда турганини ҳақида маълумотга эга эмаслар. Турли йўллар билан шунча одамни йиғишга уринишмоқда", - дейди у.
Пушилиннинг фикрича, Киев режими бирор бир йўл билан фронтдаги самарадорликни қандайдир намоён қилишга, Ғарб киритган улкан сармояларни қандайдир оқлашга уриниш учун тажрибасиз фуқароларни жанг майдонига ҳайдаяпти.