Қизиғи шундаки, Украина иши бўйича Россия билан музокаралар олиб боришга чақирувчи Ғарб сиёсий “кабутарлари” баланд овозда қичқираётганига қарамай, АҚШ ҳарбийлари Европадаги можарони музлатишга эмас, балки уни янада кучайтиришга ҳозирлик кўришмоқда. Бундан ҳам қизиғи, улар бу кескинликни қандай бошқаришни режалаштирмоқда.
Ушбу инқирозда Вашингтоннинг асосий вазифаси, RAND таҳлилчиларининг таъбири билан айтганда, Россияни “жазолаш эмас”, балки “жиловлаш”. Аммо буни шундай қилиш керакки, Россиянинг ўз ядровий қуролини ишлатишга имкони қолмасин ва вазият Россия ҳамда НАТО ўртасида кенг миқёсдаги урушга айланиб кетмасин.
RAND ҳисоботи мамлакатимизни Украинадаги можарони кучайишида масъул сифатида тайинламоқда. Бу шундай классик ташвиқот ёндашуви бўлиб, Американинг барча провокацияларини олдиндан афсонавийга айлантиради. Ҳаммаси худди Запорожье АЭС билан бўлганидек: уни Украина Қуролли Кучлари портлатган, америкаликлар эса бу пайтда дунё ахборот майдонига Россия томонга айбловлар ёғдираётган эди.
Бундан “таҳлил” вазифаларидан бири- Россия биринчи бўлиб эскалация бошлаши ҳақида ўқувчилар онгига қуйиш. Бунинг доирасида, америкаликларнинг қилган барча ишлари ўзи ва НАТО бўйича иттифоқдошларини “ҳимоя қилиш чоралари” сифатида кўрилади.
Америкалик экспертлар Россия АҚШ ҳудудига зарба бериши мумкинлигини ҳисобга олишмаяпти. Уларнинг фикрича, сценарийлар умуман бошқача бўлади. Бу борада уларнинг фикрига қўшилмаслик мумкин эмас. Москва томонидан оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиш варианти - ядровий, биологик ёки кимёвий - ҳам тадқиқот доирасидан чиқарилди.
Ҳисобот муаллифлари Россия қўшинларининг НАТОга аъзо бўлган Европа давлатлари ҳудудига ёки АҚШ ва НАТО ҳарбий объектларига, шу жумладан, коинотда жойлашган ҳарбий объектларига фавқулодда чекланган ядросиз зарба беришини муҳокама қилишмоқда.
Эскалация сценарийси учта актни тахмин қилмоқда. Биринчи қадам – Россиянинг АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқдошларига назарий ҳужуми. Иккинчиси – Вашингтоннинг бунга муносабати. Учинчиси – Москванинг ўша муносабатга муносабати.
Табиийки, америкаликлар учун асосий қадам иккинчиси ҳисобланади. Бир томондан, Вашингтон иттифоқдошларига НАТО Низомининг бешинчи моддаси ишлаётганини ва Сэм амаки ҳар доим ўз европалик вассалларини ҳимоя қилишга тайёрлигини намойиш қилмоқчи. Бошқа томондан, иккинчи йўлни шундай амалга ошириш керакки, Россияни кейинги эскалацияга олиб бормаслик керак.
“АҚШнинг урушдаги сиёсатидан кўзланган мақсад НАТО ва Россия ўртасидаги урушнинг олдини олиш эди, Россиянинг НАТОга чекланган ҳужуми бу мақсадни инкор этмайди”, - дея эслатишмоқда ҳисобот муаллифлари.
Ҳарбий ҳаракатларнинг тўртта сценарийси кўриб чиқилмоқда. Биринчиси, Россия, айтайлик, Польшадаги омбор ёки бўш аэродромга ракета ҳужуми уюштиради ва бир вақтнинг ўзида Вашингтондан Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни оммавий равишда талаб қилади. АҚШ қандай муносабатда бўлиши керак?
НАТО бўйича иттифоқдош кинетик ҳаракатларни талаб қилади- американча янги тилда бу ракета-бомба зарбалари ва умуман ҳарбий ҳаракатларни англатади. Бироқ, Россия ҳудудига нисбатан мутаносиб бўлмаган кинетик зарба деярли муқаррар равишда можаронинг янада кучайишига олиб келади. Инфратузилмага қарши ҳалокатли киберҳужумлар ҳам худди шундай хавфли. Янги иқтисодий санкциялар нафақат Россия, балки бошқа давлатлар учун ҳам муаммоларга олиб келади.
Бу вариантда RAND таҳлилчилари АҚШнинг эҳтимолий жавоб муносабатини фақат дипломатик босим ва иқтисодий чораларда кўрмоқда. Бироқ, бунда жабрланувчи мамлакат- НАТО аъзосининг норозилиги муқаррар ва бу иттифоқдошлар орасида ихтилофга олиб келиши мумкин. Россия ҳудудига симметрик чекланган ракета ҳужуми ҳам “камроқ кучаювчи” чоралардан бири сифатида кўрилмоқда.
Иккинчи вариант –аниқ мақсадли ҳужум, масалан, Американинг коинотдаги сунъий йўлдошларини йўқ қилиш. Сунъий йўлдошларга ҳужум қилинган платформаларга АҚШнинг ҳужуми одамларнинг қурбон бўлишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Россиядаги нишонларга очиқ ҳужум янада кучайиши эҳтимоли юқори.
Хуллас, вазият НАТО Низомининг 5 моддасини ишга тушириш ва иттифоқдошлар билан баҳслашмаслик билангина енгиллашиши мумкин. Бунда АҚШнинг биринчи вариантга қараганда эркинлиги кўпроқ. RAND таҳлилчиларининг фикрича, бунда Россияга нокинетик (яъни ҳарбий бўлмаган) ҳужумларнинг кенг спектирини – пропагандистик айблов, дипломатик босим ва иқтисодий санкциялар билан чекланиш мумкин.
Учинчи вариант – бу аниқ мақсадли ҳужум. Бунда Россия Украинага қурол етказиб берувчи Польша ва Руминиядаги учта авиабазага ракета зарбалари бериши тахмин қилинмоқда. Аскарлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлади.
Бунда энди нокинетик чоралар (яъни дипломатия ва санкциялар) шунчаки ёрдам бўлади холос. Асосий урғу кинетик ҳаракатларга берилади – яъни Россия ҳудудига ракета зарбалари. Камроқ мутаносиб кинетик зарба интенсив кинетик бўлмаган ҳаракатлар, хусусан, Украина мавзусида дипломатик мулоқот ўрнатиш билан бирга бўлиши керак. АҚШ Москвага Украинадаги можаро алоҳида, НАТО билан қарама-қаршилик эса бутунлай алоҳида мавзу эканлигини тушунтириши керак.
“Анча мутаносиб” вариантлар , яъни Россия ҳудудига бўладиган кинетик зарбалардан ўтадиган чоралар ҳам кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга бирор нарсага эришиш керакки, Москвада бу зарбалар - гўёки АҚШ ва НАТОга кенг кўламли жанг эканлиги борасида тасаввур шаклланмаслиги керак. “Бу мақсадда Қўшма Штатлар қўмондонлик ва назорат марказлари, бомбардимончилар базалари ёки эрта огоҳлантирувчи радарларни нишонга олишдан қочиши лозим”.
Тўртинчи сценарийда Россиянинг Европадаги АҚШ ҳарбий базаларига, жумладан, Рамштейн базаси ва Роттердам портига оммавий (ёки “камроқ чекланган”) ҳужуми кўрсатилган. Ҳаммаси бўлиб, ҳам ҳарбий, ҳам тинч аҳолидан икки юзга яқин қурбон.
Бунда Америка раҳбарияти мураккаб вазифани ҳал қилиши керак - ўз ҳаракатлари билан Москвани иккита мағлубиятни танлаш олдида турганига ишонтириши лозим. Кейинчалик эскалация бўлган тақдирда, у НАТОга қарши урушда мағлубиятга учрайди. Ғарб қуролларини етказиб беришни тўхтата олмай, “зарбани ўтказиб юборса”, Украинада ютқазади.
Жавоб сифатида RAND таҳлилчилари Россиянинг янги ҳудудларига, гўёки Вашингтон у ерларни Украинаники деб ҳисоблайди деган баҳона билан зарбалар бериш. Етарли даражада кучли бўлмаган зарба иттифоқдошлар томонидан АҚШнинг кучсизлиги ва НАТО аъзоларини ҳимоя қилишни истамаслиги каби кўринади. Ва шу билан бирга, зарбалар бериб, яна шундай иш қилиш керакки, Москва буларни НАТО билан уруш деб қабул қилмасин. Чунки бу гўёки америкалик стратегларнинг режаларига кирмайди.
Россиянинг ядровий қуролларга эгалиги ҳам вазиятни мураккаблаштиради: “Москванинг ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоли Россиянинг ҳар қандай эскалациясига жавоб беришда асосий ролни ўйнайди”.
АҚШда ҳарбий эскалацияни бошқариш – бу катта илм-фан, унга эскпертлар, таҳлилчилар, институтлар хизмат қилади. Бизнинг стратегик душманимиз қандай фикр қилишини кузатиш қизиқ. Шундай қилиб биз шахмат ўйнаб туриб рақибга: “агар сен шу ерга келсанг, мен бу ердаман, агар шундай йўл тутсанг, мен бундай қиламан”, деяётгандекмиз.
Яна бир масала: бундай матнларда ёлғон маълумот ва пропаганда миқёси янада ҳайратлантиради. Биринчидан, ҳаттоки энг содда инсонларга ҳам маълумки, НАТО билан урушга нафақат яқин қолди, балки аслида у тўлалигича давом этмоқда. Қуроллар етказиб бериш, Украина ҳарбийларини тайёрлаш, минглаб ёлланма аскарлар, фантастик миқёсдаги пул ёрдамлари, Россияга қарши нафрат- гибрид урушда нимадан фойдаланиш мумкин бўлса, рақибларимиз барчасини ишга солди. Уларнинг Россия ҳудудига ва ҳарбийларига ракета зарбаларини бермаслик ғояси гўёки Москвага босим ўтказиш воситаси сифатида қаралади.
Иккинчидан, бунда Россияни зўр бериб уруш алангалатувчиси сифатида кўрсатишга чиранишмоқда, гарчи, мамлакатимизга можаронинг кучайиши мутлақо керак бўлмасада. У аслида АҚШ демократик партиясининг қирғийларига керак. Улар бу йўл билан ғазнадан катта –катта пулларни ўзлаштиришни мақсад қилишган. Агар можаро тугаса, - у ерда терговлар, суриштирувлар бошланади, ва аниқ мансабдорларга “катта –катта муддатлар” ҳам белгиланиши мумкин. Ҳозирча демократик партия мамлакатга ҳукмронлик қилар экан, унга ўз жангариларини Европадаги эскалацияга жалб қилиш фойдали. Уруш ҳаммасини ўзи ҳисоб-китоб қилади.
Сезяпсизми, Россиянинг НАТО ҳудудларига белгилаб қўйган назарий режалари нақадар сунъий ва чекланган. Гап шундаки, бу Россиянинг мақсадлари эмас. Булар АҚШ армиясини энг осон ташкил этадиган майдонлар, бу ҳолда уларнинг провокациялари. Агар бирор нарса бўлса, украиналиклар уларга бу масалада ёрдам беришади.
Бутун RAND ҳисоботи НАТОга аъзо бўлган Европа давлати ҳудудида Америка провокациясини режалаштиришга, бунда дарҳол Россияни айблашга ва буни ўз ҳужуми учун баҳона қилишга уринишдек кўринади. Бу аэродром ёки ҳарбий базада, портда ёки қурол омборида портлаш бўлиши мумкин.
Агар тарихни эсласак, деярли барча американча тажовуз кенг қамровли провокациялардан бошланган. Бу борада Вашингтон режими Гитлердан сабоқ олган, сабоқ олганда ҳам аъло баҳоларга ўқиган. Бу сохта ҳужумлар сон-саноқсиз – “Мейн” крейсеридан тортиб Тонкин кўрфазидаги воқеагача, Саддам Ҳусайннинг биологик қуролларидан тортиб, уларнинг ишончли казаклари қўллари билан Запорожье атом электр станциясини портлатишга уринишларигача.
RANDнинг сўнгги ҳисоботи, моҳиятига кўра, НАТОга аъзо давлатлар ҳудудида бундай провокацияларни амалга ошириш учун яхши ёзилган режа. Польша каби давлатлар ўз ҳудудларини ҳам, фуқароларини ҳам америкалик хўжайинларнинг тўлиқ ихтиёрига беришдан боши кўкка етади. Ҳеч қандай қурбонлар уларни тўхтата олмайди.
Фақат бир масала: америкалик стратегларни Россияни кенг қамровли қуролли тўқнашувга гиж-гижлашга қурби етадими? “Бугун душманимизни тўхтатиши мумкин бўлган ягона жиҳат - бу Россия Федерациясининг ядровий тўсиқ бўйича давлат сиёсати асосларига амал қилишини тушуниш”, — дейди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев яқинда чоп этилган мақоласида. -Ва агар ҳақиқий таҳдид бўлса, у уларга тескари ҳаракат қилади. Муаммо шундаки, бу ҳолда ҳеч ким бу нима эканини - жавоб ёки профилактик зарба эканлигини аниқлай олмайди.”.