ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 500 миллион ва бир неча йил ичида 1 миллиард долларга етказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Исломободда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашувда бунга имкон берувчи Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни келишиш ва уни имзолашни муҳокама қилди.
Томонлар йирик минтақавий транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқишди. Техник-иқтисодий жиҳатлар бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратишди.
Учрашув якунида 2023 йил бошида Тошкентда Ўзбекистон-Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги учрашувини ўтказишга келишиб олишди.