https://sputniknews.uz/20221227/ozbekiston-va-pokiston-ozaro-tovar-ayirboshlashni-1-milliard-dollarga-etkazadi-31079323.html
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказади
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Покистон бош вазири билан ҳамкорлик истиқоболларини муҳокама қилди. 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-27T18:53+0500
2022-12-27T18:53+0500
2022-12-27T18:53+0500
иқтисод
покистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1b/31078894_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_793b76fa30dd845923746a9c508886be.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 500 миллион ва бир неча йил ичида 1 миллиард долларга етказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Исломободда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашувда бунга имкон берувчи Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни келишиш ва уни имзолашни муҳокама қилди.Томонлар йирик минтақавий транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқишди. Техник-иқтисодий жиҳатлар бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратишди.Учрашув якунида 2023 йил бошида Тошкентда Ўзбекистон-Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги учрашувини ўтказишга келишиб олишди.Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тез орада парвозлар йўлга қўйилиши кутилмоқда
покистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1b/31078894_219:0:1280:796_1920x0_80_0_0_f2d28143a745830aec0204cbdd25f243.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, покистон, ўзбекистон
иқтисод, покистон, ўзбекистон
Ўзбекистон ва Покистон ўзаро товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказади
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Покистон бош вазири билан ҳамкорлик истиқоболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 500 миллион ва бир неча йил ичида 1 миллиард долларга етказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Исломободда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашувда бунга имкон берувчи Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни келишиш ва уни имзолашни муҳокама қилди.
Томонлар йирик минтақавий транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш истиқболларини кўриб чиқишди. Техник-иқтисодий жиҳатлар бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги ҳолатига эътибор қаратишди.
Учрашув якунида 2023 йил бошида Тошкентда Ўзбекистон-Покистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги учрашувини ўтказишга келишиб олишди.