ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Украинанинг “тинчлик саммити” ўтказишдан кўзлаган нияти каттароқ молиявий ёрдамга эришиш мақсадидаги Владимир Зеленскийнинг “бизнеси”дир. Бу ҳақда РИA Новостига Янги давлатлар халқаро институти директори Aлексей Мартинов маълум қилди.
Кеча Украина расмийлари февраль ойи охиригача БМТ майдонида ташкилот бош котиби Aнтониу Гутерриш иштирокида “тинчлик саммити” ўтказишни таклиф қилди. Гутерриш идораси у фақат барча томонлар, жумладан, Россия розилиги билан воситачилик қилишга тайёрлигини билдирган.
“Тинчлик саммити” кўпроқ пул олиш мақсадидаги Зеленскийнинг мақсади. Умуман олганда, улар ҳозир “оҳангдор” ва “Рождество” характердаги турли баёнотлар билан янграмоқда”, - деди у.
Экспертнинг фикрича, тинчликни тиклаш учун “тинчлик саммити” керак эмас, айниқса Украина режими ҳомийлигида”.
“Бунинг учун жанговар ҳаракатларни тўхтатиш керак. Яна бир нарса, унга (Зеленский - таҳр.) ким рухсат беради? Бу қонли кўп миллиардлик бизнес, унда ҳамма у ёки бу тарзда иштирок этади”, - деди Мартинов.
Ноябрь ойи бошида Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ОAВлари Киевни Москва билан мулоқотга ундаётгани ҳақидаги хабарларидан сўнг, музокараларни бошлаш учун республика шартларини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу “ҳудудий яхлитликни тиклаш, БМТ Низомини ҳурмат қилиш, барча йўқотишлар учун товон тўлаш, ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига кафолатдир”.
Шу билан бирга, Зеленский аввалроқ Россиянинг амалдаги раҳбарияти билан музокара олиб боришнинг мумкин эмаслиги ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
Россия музокараларга тайёрлиги ҳақида бир неча бор айтган. Президент Владимир Путин барча можаролар дипломатик йўллар билан тугашини таъкидлаган. Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳар доим Украина бўйича музокаралар учун очиқ.
Песков декабрь ойи бошида айтганидек, Зеленский агар хоҳласа, мамлакатдаги жанговар ҳаракатлар эртаси куни якунланиши мумкинлигини билади.