https://sputniknews.uz/20221227/ekspert-ukrainaga-tinchlik-sammiti-nima-uchun-kerakligini-aytdi-31081426.html
Эксперт Украинага “тинчлик саммити” нима учун кераклигини айтди
Эксперт Украинага “тинчлик саммити” нима учун кераклигини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Экспертнинг фикрича, тинчликни тиклаш учун “тинчлик саммити” керак эмас, айниқса Украина режими ҳомийлигида”. 27.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-27T20:10+0500
2022-12-27T20:10+0500
2023-04-05T18:42+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир зеленский
украина
бмт
музокаралар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27474313_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_40ea2dd64c0535afdffa1803209b12b8.jpg
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Украинанинг “тинчлик саммити” ўтказишдан кўзлаган нияти каттароқ молиявий ёрдамга эришиш мақсадидаги Владимир Зеленскийнинг “бизнеси”дир. Бу ҳақда РИA Новостига Янги давлатлар халқаро институти директори Aлексей Мартинов маълум қилди.Кеча Украина расмийлари февраль ойи охиригача БМТ майдонида ташкилот бош котиби Aнтониу Гутерриш иштирокида “тинчлик саммити” ўтказишни таклиф қилди. Гутерриш идораси у фақат барча томонлар, жумладан, Россия розилиги билан воситачилик қилишга тайёрлигини билдирган.Экспертнинг фикрича, тинчликни тиклаш учун “тинчлик саммити” керак эмас, айниқса Украина режими ҳомийлигида”.Ноябрь ойи бошида Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ОAВлари Киевни Москва билан мулоқотга ундаётгани ҳақидаги хабарларидан сўнг, музокараларни бошлаш учун республика шартларини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу “ҳудудий яхлитликни тиклаш, БМТ Низомини ҳурмат қилиш, барча йўқотишлар учун товон тўлаш, ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига кафолатдир”.Шу билан бирга, Зеленский аввалроқ Россиянинг амалдаги раҳбарияти билан музокара олиб боришнинг мумкин эмаслиги ҳақидаги фармонни имзолаган эди.Россия музокараларга тайёрлиги ҳақида бир неча бор айтган. Президент Владимир Путин барча можаролар дипломатик йўллар билан тугашини таъкидлаган. Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳар доим Украина бўйича музокаралар учун очиқ.Песков декабрь ойи бошида айтганидек, Зеленский агар хоҳласа, мамлакатдаги жанговар ҳаракатлар эртаси куни якунланиши мумкинлигини билади.Мавзуга оид:
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/19/27474313_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_9d8142e1c31d4b371424e7581a7859c5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир зеленский, украина, бмт, музокаралар, россия
владимир зеленский, украина, бмт, музокаралар, россия
Эксперт Украинага “тинчлик саммити” нима учун кераклигини айтди
20:10 27.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Экспертнинг фикрича, тинчликни тиклаш учун “тинчлик саммити” керак эмас, айниқса Украина режими ҳомийлигида”.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Украинанинг “тинчлик саммити” ўтказишдан кўзлаган нияти каттароқ молиявий ёрдамга эришиш мақсадидаги Владимир Зеленскийнинг “бизнеси”дир. Бу ҳақда РИA Новостига Янги давлатлар халқаро институти директори Aлексей Мартинов маълум
қилди.
Кеча Украина расмийлари февраль ойи охиригача БМТ майдонида ташкилот бош котиби Aнтониу Гутерриш иштирокида “тинчлик саммити” ўтказишни таклиф қилди. Гутерриш идораси у фақат барча томонлар, жумладан, Россия розилиги билан воситачилик қилишга тайёрлигини билдирган.
“Тинчлик саммити” кўпроқ пул олиш мақсадидаги Зеленскийнинг мақсади. Умуман олганда, улар ҳозир “оҳангдор” ва “Рождество” характердаги турли баёнотлар билан янграмоқда”, - деди у.
Экспертнинг фикрича, тинчликни тиклаш учун “тинчлик саммити” керак эмас, айниқса Украина режими ҳомийлигида”.
“Бунинг учун жанговар ҳаракатларни тўхтатиш керак. Яна бир нарса, унга (Зеленский - таҳр.) ким рухсат беради? Бу қонли кўп миллиардлик бизнес, унда ҳамма у ёки бу тарзда иштирок этади”, - деди Мартинов.
Ноябрь ойи бошида Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ОAВлари Киевни Москва билан мулоқотга ундаётгани ҳақидаги хабарларидан сўнг, музокараларни бошлаш учун республика шартларини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу “ҳудудий яхлитликни тиклаш, БМТ Низомини ҳурмат қилиш, барча йўқотишлар учун товон тўлаш, ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига кафолатдир”.
Шу билан бирга, Зеленский аввалроқ Россиянинг амалдаги раҳбарияти билан музокара олиб боришнинг мумкин эмаслиги ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
Россия музокараларга тайёрлиги ҳақида бир неча бор айтган. Президент Владимир Путин барча можаролар дипломатик йўллар билан тугашини таъкидлаган. Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳар доим Украина бўйича музокаралар учун очиқ.
Песков декабрь ойи бошида айтганидек, Зеленский агар хоҳласа, мамлакатдаги жанговар ҳаракатлар эртаси куни якунланиши мумкинлигини билади.