ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Термиздан қатор йўналишлар бўйича парвозларни тиклашини маълум қилди.
Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, 26 декабрдан Термиз-Тошкент, Термиз-Москва, Термиз-Санкт-Петербург йўналишидаги қатновлар қайта тикланади.
Аввалроқ Термиз халқаро аэропорти 55 кунлик таъмирлаш ишларидан сўнг самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш учун яна очилгани хабар қилинган эди.