Термиз аэропортидан Москва ва Петербургга парвозлар қайта тикланди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Медиабанкка ўтишПассажирский самолет в небе над Москвой
Пассажирский самолет в небе над Москвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
26 декабрдан Термиздан Тошкент, Москва ва Санкт-Петербургга яна парвоз қилиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Термиздан қатор йўналишлар бўйича парвозларни тиклашини маълум қилди.
Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, 26 декабрдан Термиз-Тошкент, Термиз-Москва, Термиз-Санкт-Петербург йўналишидаги қатновлар қайта тикланади.
Аввалроқ Термиз халқаро аэропорти 55 кунлик таъмирлаш ишларидан сўнг самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш учун яна очилгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0