ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россотрудничество ваколатхонаси Россия университетларида бепул таълим олиш учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича бир қатор юзма-юз гуруҳ маслаҳатларини ўтказади.
Education in Russia порталида бунинг учун ариза топшириш мумкин.
Маслаҳат бериш 27-29 декабрь кунлари соат 15:00 да Тошкентдаги Рус уйида (Русский дом) бўлиб ўтади. Унга киришни хоҳловчилар олдиндан рўйхатдан ўтиши керак.
“Ваколатхона ҳудудига кириш фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат: паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ID карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилгандан сўнг мумкин”, - дея огоҳлантиради “Рус уйи” матбуот хизмати.
30 декабрь куни соат 12:00 да Ўзбекистондаги квота кампанияси каналида Тошкент шаҳрида истиқомат қилмайдиганлар учун қўшимча онлайн консультация бўлиб ўтади.