Россия олийгоҳларига бепул ўқишга кириш учун ариза топширишга оид маслаҳат берилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишОбразовательный IT-проект
Образовательный IT-проект - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2022
Oбуна бўлиш
Маслаҳат бериш 27-29 декабрь кунлари соат 15:00 да Тошкентдаги Рус уйида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россотрудничество ваколатхонаси Россия университетларида бепул таълим олиш учун аризаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича бир қатор юзма-юз гуруҳ маслаҳатларини ўтказади.
Education in Russia порталида бунинг учун ариза топшириш мумкин.
Маслаҳат бериш 27-29 декабрь кунлари соат 15:00 да Тошкентдаги Рус уйида (Русский дом) бўлиб ўтади. Унга киришни хоҳловчилар олдиндан рўйхатдан ўтиши керак.

“Ваколатхона ҳудудига кириш фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат: паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ID карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим этилгандан сўнг мумкин”, - дея огоҳлантиради “Рус уйи” матбуот хизмати.

30 декабрь куни соат 12:00 да Ўзбекистондаги квота кампанияси каналида Тошкент шаҳрида истиқомат қилмайдиганлар учун қўшимча онлайн консультация бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0