ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида болалар учун хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда имконияти чекланган иқтидорли болалар ўзларининг қўл меҳнати ишланмаларини намойиш этишди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
В Ташкенте стартовала благотворительная ярмарка для детей "Время чудес".
© Sputnik
“Мазкур тадбир орқали биз имконияти чекланган болаларнинг атрофга янада бошқача кўз билан қарашга, ўз қобилияти орқали имкониятларини намоён этишга ўргатамиз. Ўзбекистонда ҳам инклюзив йўналишга эътибор берилаётгани ва кундан кунга бу йўналиш ривожланиб бораётганини таъкидлаш ўринли. Бу йилги тадбиримизда Россия, МДҲ давлатларининг қатнашаётгани мени жудаям қувонтирди”, - деди Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова.
В Ташкенте стартовала благотворительная ярмарка для детей "Время чудес".
© Sputnik
“Мўъжизалар даври” Марказий Осиёдаги ягона платформа бўлиб, у ногиронлиги бор ёшларни касбга йўналтиради ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлайди.
Маълумот учун, хайрия ярмаркаси 2003 йилдан буён ҳар йили кўнгиллилар ташаббускор гуруҳи томонидан ўтказиб келинмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон кўнгиллилар уюшмаси ташкил этилиши билан яна давом эттирилди. Бугунги кунга қадар "Мўъжизалар даври" лойиҳаси 4500 дан ортиқ кўнгиллиларни бирлаштирган.
Ярмаркада тўпланган барча маблағлар иштирокчи ташкилотларга топширилиб, келгусида болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ишларига сарфланади.