https://sputniknews.uz/20221224/mojizalar-davri-toshkentda-bolalar-uchun-xayriya-yarmarkasi-bolib-otdi-31019603.html
“Мўъжизалар даври”: Тошкентда болалар учун хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди
“Мўъжизалар даври”: Тошкентда болалар учун хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Ярмаркада имконияти чекланган ва оғир турмуш шароитида яшовчи болалар ясаган 2000 дан ортиқ ижод намуналари намойиш этилди. 24.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-24T19:40+0500
2022-12-24T19:40+0500
2022-12-24T19:40+0500
жамият
тошкент
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/17/31002979_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_eb510c604005ab0ec5f9d309d785d4e9.jpg
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида болалар учун хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда имконияти чекланган иқтидорли болалар ўзларининг қўл меҳнати ишланмаларини намойиш этишди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.“Мазкур тадбир орқали биз имконияти чекланган болаларнинг атрофга янада бошқача кўз билан қарашга, ўз қобилияти орқали имкониятларини намоён этишга ўргатамиз. Ўзбекистонда ҳам инклюзив йўналишга эътибор берилаётгани ва кундан кунга бу йўналиш ривожланиб бораётганини таъкидлаш ўринли. Бу йилги тадбиримизда Россия, МДҲ давлатларининг қатнашаётгани мени жудаям қувонтирди”, - деди Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова.“Мўъжизалар даври” Марказий Осиёдаги ягона платформа бўлиб, у ногиронлиги бор ёшларни касбга йўналтиради ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлайди.Маълумот учун, хайрия ярмаркаси 2003 йилдан буён ҳар йили кўнгиллилар ташаббускор гуруҳи томонидан ўтказиб келинмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон кўнгиллилар уюшмаси ташкил этилиши билан яна давом эттирилди. Бугунги кунга қадар "Мўъжизалар даври" лойиҳаси 4500 дан ортиқ кўнгиллиларни бирлаштирган.Ярмаркада тўпланган барча маблағлар иштирокчи ташкилотларга топширилиб, келгусида болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ишларига сарфланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/17/31002979_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_1b7b79fca698067f280b276eb3b7e790.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, болалар
“Мўъжизалар даври”: Тошкентда болалар учун хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди
Ярмаркада имконияти чекланган ва оғир турмуш шароитида яшовчи болалар ясаган 2000 дан ортиқ ижод намуналари намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида болалар учун хайрия ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда имконияти чекланган иқтидорли болалар ўзларининг қўл меҳнати ишланмаларини намойиш этишди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
“Мазкур тадбир орқали биз имконияти чекланган болаларнинг атрофга янада бошқача кўз билан қарашга, ўз қобилияти орқали имкониятларини намоён этишга ўргатамиз. Ўзбекистонда ҳам инклюзив йўналишга эътибор берилаётгани ва кундан кунга бу йўналиш ривожланиб бораётганини таъкидлаш ўринли. Бу йилги тадбиримизда Россия, МДҲ давлатларининг қатнашаётгани мени жудаям қувонтирди”, - деди Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова.
“Мўъжизалар даври” Марказий Осиёдаги ягона платформа бўлиб, у ногиронлиги бор ёшларни касбга йўналтиради ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлайди.
Маълумот учун, хайрия ярмаркаси 2003 йилдан буён ҳар йили кўнгиллилар ташаббускор гуруҳи томонидан ўтказиб келинмоқда. 2020 йилда Ўзбекистон кўнгиллилар уюшмаси ташкил этилиши билан яна давом эттирилди. Бугунги кунга қадар "Мўъжизалар даври" лойиҳаси 4500 дан ортиқ кўнгиллиларни бирлаштирган.
Ярмаркада тўпланган барча маблағлар иштирокчи ташкилотларга топширилиб, келгусида болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш ишларига сарфланади.