Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҚК Украинанинг учта М-777 артиллерия тизимини йўқ қилди

Херсон вилоятидаги Зеленовка ва ДХРдаги Трудовое аҳоли пунктлари ҳудудларида AҚШда ишлаб чиқарилган учта М-777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия қўшинлари бир суткада Херсон вилояти ва ДХРда AҚШ томонидан ишлаб чиқарилган учта Украина М-777 артиллерия тизимини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Херсон вилоятидаги Зеленовка ва Донецк Халқ Республикасидаги Трудовое аҳоли пунктлари ҳудудларида AҚШда ишлаб чиқарилган учта М-777 артиллерия тизими йўқ қилинди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Aндреевка туманида (ДХР) С-300 зенит-ракета мажмуасининг радар станцияси ва Водяного туманида эса (ДХР) “Град” ракета тизимининг жанговар машинаси йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери ҳаммаси бўлиб қуйидагилар йўқ қилинди: 348 самолёт, 187 вертолёт, 2691 дрон, 399 зенит-ракета тизими, 7179 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 932 ракета тизимлари жанговар техникаси, 3696 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7693 дона махсус ҳарбий автомобиль техникалари йўқ қилинди.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.