Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина қўшинлари Донецкдаги касалхонани яна ўққа тутди – видео

Украина армияси шаҳарнинг Калинин туманини 15 ракета билан ўққа тутди.
Sputnik
Украина қўшинлари Донецкдаги Калинин номидаги касалхонани Украина ҳарбийлари ўққа тутди.
“Град” залп билан ўт очувчи тизимдан зарба берилган бўлиши мумкин, деб хабар қилди РИА Новости мухбири.
ДХРнинг Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилувчи ва мувофиқлаштирувчи қўшма маркази ваколатхонаси кейинроқ Украина армияси шаҳарнинг Калинин туманини 15 ракета билан ўққа тутганини хабар қилди.
Аввалроқ Украина армияси ўққа тутган Калинин номидаги касалхонада бир бемор вафот этгани хабар қилинган эди.
Украина Қуролли кучлари Донецкни мунтазам ўққа тутиб келади. 15 декабрь куни берилган зарбани шаҳар мэри саккиз йил ичидаги энг кўламли зарба бўлганини маълум қилган эди.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.