ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Россия Қуролли кучлари Донецк йўналишида ҳужум амалиётларини давом эттириб, юздан ортиқ украиналик аскарни йўқ қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг 20 декабрдаги махсус операциянинг бориши ҳақидаги ҳисоботида айтилган.
Россия ҳарбий хизматчилари ДХРнинг Ивано-Дарьевка, Бахмут ва Орловка туманларидаги душман позицияларига ҳужум қилди.
“Украина Қуролли кучлари позицияларини комплекс ўт очиш натижасида юздан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, пиёда аскарларнинг тўртта жанговар машинаси ва иккита автомобили йўқ қилинди”, - дейилади хабарда.
24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилмоқда. Владимир Путин унинг якуний вазифасини Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратиш деб атаган.