Киевга қурол бериш АҚШнинг низоларга шайлигини заифлаштирди – ОАВ

Украинадаги можаро АҚШнинг ташқи мажбуриятлари кўлами ва саноатнинг чекланганини кўрсатиб қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Украинага кўп миллиард долларлик ҳарбий ёрдамнинг ўтказилиши АҚШ захираларини тугатди ва АҚШ армиясининг қуролли можарога тайёрлигини заифлаштирди, деб ёзади "Wall Street Journal".
“Вашингтон февраль ойидан бери Киевга қиймати 19 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам, жумладан Пентагоннинг ўз захирасидан минглаб узоқ масофали ракеталар ва миллионлаб ўқлар юборди. Бу украиналикларга русларга қарши туришга ёрдам берди, аммо Америка таъминоти ҳам тугади ва қуролли кучларимизнинг урушга тайёрлигини заифлаштирди”, - дейилади нашр мақоласида.
Қайд этилишича, Украинадаги можаро АҚШнинг ташқи мажбуриятлари кўлами ва саноатнинг чекланганини кўрсатиб қўйди.
Аввалроқ "Financial Times" Украинани қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатлари орасида захиралар тугаб бораётган бир пайтда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, жумладан, рақобатчи давлатлар, жумладан, Хитойга ҳам ўзини ҳимоя қилиш учун етарлича қурол ишлаб чиқариш қобилиятини намойиш этиш зарурати борасида хавотирлар ортиб бораётгани ҳақида ёзган эди.
ОАВ: Украина туфайли Германиянинг икки кунлик жангга етадиган қурол-яроғ захираси қолган
Польшанинг НАТОдаги элчиси Томаш Шатковский аввалроқ альянс мамлакатлари ҳарбий техникаси омборлари Украинага кўрсатилаётган ёрдам туфайли бўшаб бораётганини айтганди.
Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол ортилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнаётганини” таъкидлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғларни етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслигини ва салбий таъсир кўрсатишини урғулаган.