https://sputniknews.uz/20221220/kievga-qurol-berish-aqshning-nizolarga-shayligini-zaiflashtirdi--oav-30903328.html
Киевга қурол бериш АҚШнинг низоларга шайлигини заифлаштирди – ОАВ
Киевга қурол бериш АҚШнинг низоларга шайлигини заифлаштирди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Украинадаги можаро АҚШнинг ташқи мажбуриятлари кўлами ва саноатнинг чекланганини кўрсатиб қўйди. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T18:56+0500
2022-12-20T18:56+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
украина
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24969052_0:158:1024:734_1920x0_80_0_0_2eb214670b8c0eee50a4861f92adfb2d.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Украинага кўп миллиард долларлик ҳарбий ёрдамнинг ўтказилиши АҚШ захираларини тугатди ва АҚШ армиясининг қуролли можарога тайёрлигини заифлаштирди, деб ёзади "Wall Street Journal".Қайд этилишича, Украинадаги можаро АҚШнинг ташқи мажбуриятлари кўлами ва саноатнинг чекланганини кўрсатиб қўйди.Аввалроқ "Financial Times" Украинани қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатлари орасида захиралар тугаб бораётган бир пайтда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, жумладан, рақобатчи давлатлар, жумладан, Хитойга ҳам ўзини ҳимоя қилиш учун етарлича қурол ишлаб чиқариш қобилиятини намойиш этиш зарурати борасида хавотирлар ортиб бораётгани ҳақида ёзган эди.ОАВ: Украина туфайли Германиянинг икки кунлик жангга етадиган қурол-яроғ захираси қолганПольшанинг НАТОдаги элчиси Томаш Шатковский аввалроқ альянс мамлакатлари ҳарбий техникаси омборлари Украинага кўрсатилаётган ёрдам туфайли бўшаб бораётганини айтганди.Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол ортилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнаётганини” таъкидлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғларни етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслигини ва салбий таъсир кўрсатишини урғулаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24969052_0:0:1024:768_1920x0_80_0_0_32b92de3a2a92d23a93ea38546e1a14a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, ақш, россия
дунёда, украина, ақш, россия
Киевга қурол бериш АҚШнинг низоларга шайлигини заифлаштирди – ОАВ
18:56 20.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Украинадаги можаро АҚШнинг ташқи мажбуриятлари кўлами ва саноатнинг чекланганини кўрсатиб қўйди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Украинага кўп миллиард долларлик ҳарбий ёрдамнинг ўтказилиши АҚШ захираларини тугатди ва АҚШ армиясининг қуролли можарога тайёрлигини заифлаштирди, деб
ёзади "Wall Street Journal".
“Вашингтон февраль ойидан бери Киевга қиймати 19 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам, жумладан Пентагоннинг ўз захирасидан минглаб узоқ масофали ракеталар ва миллионлаб ўқлар юборди. Бу украиналикларга русларга қарши туришга ёрдам берди, аммо Америка таъминоти ҳам тугади ва қуролли кучларимизнинг урушга тайёрлигини заифлаштирди”, - дейилади нашр мақоласида.
Қайд этилишича, Украинадаги можаро АҚШнинг ташқи мажбуриятлари кўлами ва саноатнинг чекланганини кўрсатиб қўйди.
Аввалроқ "Financial Times" Украинани қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатлари орасида захиралар тугаб бораётган бир пайтда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, жумладан, рақобатчи давлатлар, жумладан, Хитойга ҳам ўзини ҳимоя қилиш учун етарлича қурол ишлаб чиқариш қобилиятини намойиш этиш зарурати борасида хавотирлар ортиб бораётгани ҳақида ёзган эди.
Польшанинг НАТОдаги элчиси Томаш Шатковский аввалроқ альянс мамлакатлари ҳарбий техникаси омборлари Украинага кўрсатилаётган ёрдам туфайли бўшаб бораётганини айтганди.
Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НАТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол ортилган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнаётганини” таъкидлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғларни етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслигини ва салбий таъсир кўрсатишини урғулаган.