УҚК Донецкдаги касалхонани ўққа тутди – видео

Украина армияси ўққа тутган Калинин номидаги касалхонада бир бемор вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Донецкдаги Калинин номидаги касалхона корпуси Украина ҳарбийлари ўққа тутиши оқибатида зарар кўрди. Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Кулемзин маълум қилди.
Ўққа тутиш вақтида оғир жароҳат олган бемор вафот этган. Аввалроқ бир неча киши ўртача оғир жароҳат олгани маълум қилинганди.
ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин вафот этган беморнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Беморлар омон қолган бошқа палаталарга эвакуация қилинган. РИА Новости мухбирининг аниқлик киритишича, ўққа тутиш оқибатида касалхонанинг учта корпуси зарар кўрган.
Украина Қуролли кучлари Донецкни мунтазам ўққа тутиб келади. 15 декабрь куни берилган зарбани шаҳар мэри саккиз йил ичидаги энг кўламли зарба бўлганини маълум қилган эди.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.