Луганск Халқ Республикасида (ЛХР) маҳаллий болакай Россия байроғи билан россиялик ҳарбийларни қарши олмоқда.
Ёш Андрейнинг онасининг сўзларига кўра, у деярли ҳар куни ҳарбий хизматчилар колоннасини кутиб олиш учун Троицк йўлига чиқади.
“Чунки улар бизни ҳимоя қилишади”, - дея тушунтиради ўз ҳаракатини Андрей.
Болакайнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар унга совғалар бериб туришади.
“Шлемни КамАЗда беришди, зиҳрли кийимни эса ҳарбий жипдагилар беришди”, - дейди у.
Андрейнинг онаси ўғлининг ташаббусига ижобий қарашини таъкидлади.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.