Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

ЛХРда болакай қўлида байроқ билан россиялик ҳарбийларни қарши олмоқда – видео

© Sputnik / Максим Захаров / Медиабанкка ўтишМальчик Андрей из Троицкого в ЛНР
Мальчик Андрей из Троицкого в ЛНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Троицкдан бўлган болакайнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари уларни ҳимоя қилишмоқда. Шунинг учун у уларни ҳар сафар қўлида Россия байроғи билан қарши олади.
Луганск Халқ Республикасида (ЛХР) маҳаллий болакай Россия байроғи билан россиялик ҳарбийларни қарши олмоқда.
Ёш Андрейнинг онасининг сўзларига кўра, у деярли ҳар куни ҳарбий хизматчилар колоннасини кутиб олиш учун Троицк йўлига чиқади.
“Чунки улар бизни ҳимоя қилишади”, - дея тушунтиради ўз ҳаракатини Андрей.
Болакайнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар унга совғалар бериб туришади.
“Шлемни КамАЗда беришди, зиҳрли кийимни эса ҳарбий жипдагилар беришди”, - дейди у.
Андрейнинг онаси ўғлининг ташаббусига ижобий қарашини таъкидлади.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0