Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ДХРдаги Яковлевка назорат остига олинди – Россия Мудофаа вазирлиги

Донецк йўналишида Россия бўлинмаларининг ҳужумкор ҳаракатлари натижасида Яковлевка аҳоли пункти озод қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Россия армияси Донецк халқ республикасидаги (ДХР) Яковлевка аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Донецк йўналишида Россия бўлинмаларининг ҳужумкор ҳаракатлари натижасида ДХРдаги Яковлевка аҳоли пункти назоратга олинди”, - дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, ҳозир ҳарбийлар у ерни Украина армиясидан тозаламоқда.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.