Ўзбекистонлик ишбилармонлар Уфада бизнес ҳафталигида иштирок этмоқда

Форум доирасида 50 дан ортиқ ишбилармонлик тадбирлари ўтказилади, 20 та давлатдан 500 дан ортиқ маърузачилар чиқиш қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик ишбилармонлар Бошқирдистонда бўлиб ўтаётган Халқаро бизнес ҳафталигида иштирок этмоқда.
Форум Уфа шаҳрида 14-16 декабрь кунлари бўлиб ўтмоқда. У ўз майдонларида уч мингдан ортиқ иштирокчини тўплади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.
Форум доирасида 50 дан ортиқ ишбилармонлик тадбирлари ўтказилади, унда 20 та давлатдан 500 дан ортиқ маърузачилар сўзга чиқади.
Иштирокчилар орасида Бошқирдистон Республикаси раҳбари Радий Хабиров, минтақа ҳукумати бош вазири Андрей Назаров, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова, ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ижрочи котиби Сергей Канавский ва бошқалар бор.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Туркия делегациялари вакиллари билан алоҳида давра суҳбатлари ўтказилади.