ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокараларни якунлаб, келишувга эришди, деди Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
“Эрон ва ЕОИИ котибияти ўртасида эркин савдо ҳудуди бўйича келишув бўйича музокаралар якунланди”, - деди элчи матбуот анжумани чоғида.
Унинг сўзларига кўра, эришилган келишув ЕОИИга аъзо бўлган мамлакатлар парламентларида, шунингдек, Эроннинг ўзида ратификация қилиниши керак.
Аввалроқ Россия ва Эрон яқин вақт ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни имзолашга келишиб олгани хабар қилинганди.