Эрон ЕОИИ билан эркин савдо зонаси масаласи бўйича музокараларни якунлади

© Sputnik / Anton Bystrov / Медиабанкка ўтишФлаг Ирана на одной из улиц Тегерана
Флаг Ирана на одной из улиц Тегерана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2022
Oбуна бўлиш
Эрон ЕОИИ билан эркин савдо зонаси бўйича музокараларни якунлади, энди келишув ратификация қилиниши керак.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокараларни якунлаб, келишувга эришди, деди Эроннинг Москвадаги элчиси Козим Жалолий. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.
“Эрон ва ЕОИИ котибияти ўртасида эркин савдо ҳудуди бўйича келишув бўйича музокаралар якунланди”, - деди элчи матбуот анжумани чоғида.
Унинг сўзларига кўра, эришилган келишув ЕОИИга аъзо бўлган мамлакатлар парламентларида, шунингдек, Эроннинг ўзида ратификация қилиниши керак.
Аввалроқ Россия ва Эрон яқин вақт ичида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни имзолашга келишиб олгани хабар қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0