ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Госзнак” бош директори Аркадий Трачук маълум қилди, дея хабар берди “Известия”.
Унинг сўзларига кўра, мигрантлар учун биометрик идентификация тизимини жорий этиш муҳокама қилинмоқда.
Трачукнинг аниқлик киритишича, гап “Госуслуги”га яқин тизим ҳақида гап бормоқда, бироқ янги электрон гувоҳнома қандай ишлаши хусусидаги тўлиқ маълумотни ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси тақдим этади.
Янги лойиҳа хизматларни хорижлик фуқаролар учун янада қулайлаштириши кутилмоқда.
“Унда барча маълумотлар жамланган бўларди: регистрация, иш рухсатномаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, тиббиёт суғуртаси”, - деди “Госзнак” бош директори.
Аркадий Трачук бу ўз вақтида жорий қилинаётган жуда яхши янгилик эканини таъкидлади, чунки халқаро бозорда Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардан бўлган ишчиларга нисбатан рақобатбардош бўлиш керак.