https://sputniknews.uz/20221213/rossiyada-migrantning-elektron-guvohnomasi-joriy-etilishi-mumkin-30712313.html
Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси жорий этилиши мумкин
Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси жорий этилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Госзнак” бош директори Аркадий Трачук маълум қилди, дея хабар... 13.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-13T18:55+0500
2022-12-13T18:55+0500
2023-04-05T18:42+0500
миграция
мигрантлар
миграция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30712292_0:231:3135:1994_1920x0_80_0_0_240b542bf23e30b3d0a3b2a800474510.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Госзнак” бош директори Аркадий Трачук маълум қилди, дея хабар берди “Известия”.Унинг сўзларига кўра, мигрантлар учун биометрик идентификация тизимини жорий этиш муҳокама қилинмоқда.Трачукнинг аниқлик киритишича, гап “Госуслуги”га яқин тизим ҳақида гап бормоқда, бироқ янги электрон гувоҳнома қандай ишлаши хусусидаги тўлиқ маълумотни ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси тақдим этади.Янги лойиҳа хизматларни хорижлик фуқаролар учун янада қулайлаштириши кутилмоқда.“Унда барча маълумотлар жамланган бўларди: регистрация, иш рухсатномаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, тиббиёт суғуртаси”, - деди “Госзнак” бош директори.Аркадий Трачук бу ўз вақтида жорий қилинаётган жуда яхши янгилик эканини таъкидлади, чунки халқаро бозорда Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардан бўлган ишчиларга нисбатан рақобатбардош бўлиш керак.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0d/30712292_406:0:3135:2047_1920x0_80_0_0_6c784b8d0b5132ec10f10e1d0d67be20.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, миграция, россия
миграция, мигрантлар, миграция, россия
Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси жорий этилиши мумкин
18:55 13.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Россияда мигрантнинг электрон гувоҳномаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Госзнак” бош директори Аркадий Трачук маълум қилди, дея хабар берди “Известия”.
Унинг сўзларига кўра, мигрантлар учун биометрик идентификация тизимини жорий этиш муҳокама қилинмоқда.
Трачукнинг аниқлик киритишича, гап “Госуслуги”га яқин тизим ҳақида гап бормоқда, бироқ янги электрон гувоҳнома қандай ишлаши хусусидаги тўлиқ маълумотни ИИВ миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси тақдим этади.
Янги лойиҳа хизматларни хорижлик фуқаролар учун янада қулайлаштириши кутилмоқда.
“Унда барча маълумотлар жамланган бўларди: регистрация, иш рухсатномаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, тиббиёт суғуртаси”, -
деди “Госзнак” бош директори.
Аркадий Трачук бу ўз вақтида жорий қилинаётган жуда яхши янгилик эканини таъкидлади, чунки халқаро бозорда Марказий Осиё ва бошқа мамлакатлардан бўлган ишчиларга нисбатан рақобатбардош бўлиш керак.