Улуғбек Рашитов якуний Гран-прининг кумуш медаль совриндори бўлди

У финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Улуғбек Рашитов Саудия Арабистонида бўлиб ўтган таэквондо WТ бўйича якуний Гран-прининг кумуш медаль совриндорига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Саудия Арабистонида таеквондо WТ бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. У финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Рашитов ушбу натижа эвазига ўз ҳисобига Париж-2024 Олимпиадаси учун 60 очкони қўшиб қўймоқда.
Улуғбек Рашитов
Эслатиб ўтамиз, Рашитов Улуғбек Рашитов чорак финалда швециялик Али Алианга қарши баҳс олиб борганди. Барча раундларда ўзининг яққол устунлигини намойиш эта олган Рашитов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медал сари яна бир қадам ташлади.
У эркаклар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасининг ярим финалида британиялик Бредли Синденга қарши даянга чиқди. Рашитов ўз устунлигида ўтказган баҳсни рақамларда ҳам кўрсата олди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.