https://sputniknews.uz/20221210/ulugbek-rashitov-yakuniy-gran-prining-kumush-medal-sovrindori-boldi-30636531.html
Улуғбек Рашитов якуний Гран-прининг кумуш медаль совриндори бўлди
Улуғбек Рашитов якуний Гран-прининг кумуш медаль совриндори бўлди
Sputnik Ўзбекистон
У финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 10.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-10T16:57+0500
2022-12-10T16:57+0500
2022-12-10T16:57+0500
спорт
таэквондо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0a/30636658_0:0:730:411_1920x0_80_0_0_17cf9dc0fe7c660ef18896a649cbcd31.jpg
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Улуғбек Рашитов Саудия Арабистонида бўлиб ўтган таэквондо WТ бўйича якуний Гран-прининг кумуш медаль совриндорига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Саудия Арабистонида таеквондо WТ бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. У финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.Рашитов ушбу натижа эвазига ўз ҳисобига Париж-2024 Олимпиадаси учун 60 очкони қўшиб қўймоқда.Эслатиб ўтамиз, Рашитов Улуғбек Рашитов чорак финалда швециялик Али Алианга қарши баҳс олиб борганди. Барча раундларда ўзининг яққол устунлигини намойиш эта олган Рашитов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медал сари яна бир қадам ташлади.У эркаклар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасининг ярим финалида британиялик Бредли Синденга қарши даянга чиқди. Рашитов ўз устунлигида ўтказган баҳсни рақамларда ҳам кўрсата олди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0a/30636658_91:0:639:411_1920x0_80_0_0_30924032df1b2ebeb16c2ccb26b18935.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, таэквондо
Улуғбек Рашитов якуний Гран-прининг кумуш медаль совриндори бўлди
У финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Улуғбек Рашитов Саудия Арабистонида бўлиб ўтган таэквондо WТ бўйича якуний Гран-прининг кумуш медаль совриндорига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Саудия Арабистонида таеквондо WТ бўйича йилнинг якуний Гран-при мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Улуғбек Рашитов -68 кг вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. У финалда иорданиялик Заид Каримга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Рашитов ушбу натижа эвазига ўз ҳисобига Париж-2024 Олимпиадаси учун 60 очкони қўшиб қўймоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рашитов Улуғбек Рашитов чорак финалда швециялик Али Алианга қарши баҳс олиб борганди. Барча раундларда ўзининг яққол устунлигини намойиш эта олган Рашитов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва олтин медал сари яна бир қадам ташлади.
У эркаклар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасининг ярим финалида британиялик Бредли Синденга қарши даянга чиқди. Рашитов ўз устунлигида ўтказган баҳсни рақамларда ҳам кўрсата олди ва 2:0 ҳисобида ғалаба
қозонди.