Халқ орасида синалган усуллар ҳам инфекцияларга қарши курашишда, иммунитетни мустаҳкамлашда фойдали. Бироқ, агар касаллик бошланган бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилган маъқул.
Беҳи
Беҳи меваси ўзининг шифобахш хусусиятлари билан машҳур мева. У қон айланиши, овқат ҳазм қилишга ижобий таъсир қилади, яллиғланишга қарши самара берди. Ушбу мевадан турли десертлар, шарбатлар тайёрланади, уни қўшиб палов ҳам пиширилади.
Йўтални даволашда беҳи шарбати яхши самара беради. Бундан ташқари, иммунитет учун мевани печда пиширилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам фойдали. Мевани данакларидан тозалаб асал ва ёнғоқ билан 20 дақиқа печга қўйилади. Корица ёки шакар пудраси билан тортилади. Бу нафақат ажойиб десерт балки саломатлик фойдали егулик ҳам бўлади.
Ёнғоқ гули
Йўталдан халос бўлишда ёнғоқ дарахти гуллари ҳам яхши ёрдамчи. Ёнғоқ барглари турли витаминларга бой ва улар нафақат иммунитетни кўтаради, балки ангина, юқори ва пастки нафас йўлларининг яллиғланишида самара беради. Одатда ёнғоқ гуллари эрта баҳорда териб олинади ва қуритилиб қишда мавсумий касалликларни даволашда сақлаб қўйилади.
Сут
Иммунитетни кўтаришда кўпчиликнинг севимли маҳсулоти. Йўталнинг бошланишида у балғамни чиқаришда, ва йўтални юмшатишда самара беради. Вирус инфекцияларидан ҳимояланишда сутни саримсоқпиёз билан ичиш фойдали бўлади.
Сутни анжир, сариёғ, асал ёки минерал сув билан ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Қора редиска
Ҳа, айнан қора редиска. Чунки, шу навида фойдали хусусиятлар анча кўп. Редискани қирғичдан ўтказилади. Унинг сувини олиб, асл қўшилади. Бир қошиқдан кунига 3-4 маротаба истеъмол қилинади.