https://sputniknews.uz/20221209/xalq-tabobatida-immunitetni-mustahkamlovchi-mahsulotlar-qaysi-30624739.html
Халқ табобатида иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар қайси
Халқ табобатида иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар қайси
Sputnik Ўзбекистон
Нам, шамол ва совуқ ҳавода организм турли инфекцияларга нимжон бўлади. 09.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-09T22:21+0500
2022-12-09T22:21+0500
2022-12-09T22:21+0500
бу қизиқ
саломатлик
шифокорлар тавсияси
соғлиқ
фойдали маҳсулотлар
фойдали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/16/21460652_0:257:2729:1792_1920x0_80_0_0_04728922c07f697b7a376d9d1ad3ec27.jpg
Халқ орасида синалган усуллар ҳам инфекцияларга қарши курашишда, иммунитетни мустаҳкамлашда фойдали. Бироқ, агар касаллик бошланган бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилган маъқул.БеҳиБеҳи меваси ўзининг шифобахш хусусиятлари билан машҳур мева. У қон айланиши, овқат ҳазм қилишга ижобий таъсир қилади, яллиғланишга қарши самара берди. Ушбу мевадан турли десертлар, шарбатлар тайёрланади, уни қўшиб палов ҳам пиширилади.Йўтални даволашда беҳи шарбати яхши самара беради. Бундан ташқари, иммунитет учун мевани печда пиширилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам фойдали. Мевани данакларидан тозалаб асал ва ёнғоқ билан 20 дақиқа печга қўйилади. Корица ёки шакар пудраси билан тортилади. Бу нафақат ажойиб десерт балки саломатлик фойдали егулик ҳам бўлади.Ёнғоқ гулиЙўталдан халос бўлишда ёнғоқ дарахти гуллари ҳам яхши ёрдамчи. Ёнғоқ барглари турли витаминларга бой ва улар нафақат иммунитетни кўтаради, балки ангина, юқори ва пастки нафас йўлларининг яллиғланишида самара беради. Одатда ёнғоқ гуллари эрта баҳорда териб олинади ва қуритилиб қишда мавсумий касалликларни даволашда сақлаб қўйилади.СутИммунитетни кўтаришда кўпчиликнинг севимли маҳсулоти. Йўталнинг бошланишида у балғамни чиқаришда, ва йўтални юмшатишда самара беради. Вирус инфекцияларидан ҳимояланишда сутни саримсоқпиёз билан ичиш фойдали бўлади.Сутни анжир, сариёғ, асал ёки минерал сув билан ҳам истеъмол қилиш мумкин.Қора редискаҲа, айнан қора редиска. Чунки, шу навида фойдали хусусиятлар анча кўп. Редискани қирғичдан ўтказилади. Унинг сувини олиб, асл қўшилади. Бир қошиқдан кунига 3-4 маротаба истеъмол қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/16/21460652_0:2:2729:2048_1920x0_80_0_0_ef662d798dd593354d947a13e404d4a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
саломатлик, шифокорлар тавсияси, соғлиқ, фойдали маҳсулотлар, фойдали
саломатлик, шифокорлар тавсияси, соғлиқ, фойдали маҳсулотлар, фойдали
Халқ табобатида иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар қайси
Нам, шамол ва совуқ ҳавода организм турли инфекцияларга нимжон бўлади.
Халқ орасида синалган усуллар ҳам инфекцияларга қарши курашишда, иммунитетни мустаҳкамлашда фойдали. Бироқ, агар касаллик бошланган бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилган маъқул.
Беҳи меваси ўзининг шифобахш хусусиятлари билан машҳур мева. У қон айланиши, овқат ҳазм қилишга ижобий таъсир қилади, яллиғланишга қарши самара берди. Ушбу мевадан турли десертлар, шарбатлар тайёрланади, уни қўшиб палов ҳам пиширилади.
Йўтални даволашда беҳи шарбати яхши самара беради. Бундан ташқари, иммунитет учун мевани печда пиширилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам фойдали. Мевани данакларидан тозалаб асал ва ёнғоқ билан 20 дақиқа печга қўйилади. Корица ёки шакар пудраси билан тортилади. Бу нафақат ажойиб десерт балки саломатлик фойдали егулик ҳам бўлади.
Йўталдан халос бўлишда ёнғоқ дарахти гуллари ҳам яхши ёрдамчи. Ёнғоқ барглари турли витаминларга бой ва улар нафақат иммунитетни кўтаради, балки ангина, юқори ва пастки нафас йўлларининг яллиғланишида самара беради. Одатда ёнғоқ гуллари эрта баҳорда териб олинади ва қуритилиб қишда мавсумий касалликларни даволашда сақлаб қўйилади.
Иммунитетни кўтаришда кўпчиликнинг севимли маҳсулоти. Йўталнинг бошланишида у балғамни чиқаришда, ва йўтални юмшатишда самара беради. Вирус инфекцияларидан ҳимояланишда сутни саримсоқпиёз билан ичиш фойдали бўлади.
Сутни анжир, сариёғ, асал ёки минерал сув билан ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Ҳа, айнан қора редиска. Чунки, шу навида фойдали хусусиятлар анча кўп. Редискани қирғичдан ўтказилади. Унинг сувини олиб, асл қўшилади. Бир қошиқдан кунига 3-4 маротаба истеъмол қилинади.