Донецкнинг Ворошилов туманидаги болалар боғчаси биноси Украина қўшинлари ўққа тутиши оқибатида шикастланди. Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Кулемзин маълум қилди.
“26-болалар боғчаси биноси деразалари шикастланди”, - деб ёзди Кулемзин ўзининг телеграм каналида.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.