ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия Федерацияси Аэрокосмик кучлари (АКК) Донецк халқ республикаси ҳудудида ҳавода Украинанинг Су-24 фронт бомбардимончи самолётини уриб туширди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига асосланиб, хабар берди.
“Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи авиацияси Донецк халқ республикасининг Артемовка аҳоли пункти ҳудудида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-24 самолётини ҳавода уриб туширди”, - дейилади Россия ҳарбий идораси баёнотида.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён 341 та самолёт, 180 та вертолёт, 2638 та учувчисиз учиш аппарати, 392 та зенит-ракета мажмуаси, 7020 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 913 та ялпи реактив ҳужум тизимлари, 3664 та дала артиллерияси ва миномётлар, шунингдек, махсус ҳарбий машиналар 7498 бирлик йўқ қилинди.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.