Украина Донецк марказини ракеталар билан ўққа тутди - видео

Россия Қуролли кучларининг Украина ҳарбий инфратузилмасига бераётган зарбалари фонида, Киев режими Донецк шаҳри маркази, бозор ва тинч аҳоли яшайдиган уйларни ўққа тутди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Ўтган тунда Украина Қуролли кучлари Донецк шаҳри марказига 10дан ортиқ ракета учирди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Хабарда айтилишига кўра, ракеталардан бир нечаси кўп каватли аҳоли турар жойларига келиб тушган. Зарба оқибатида 4 киши қурбон бўлган, 3 киши жароҳатланган. РИА Новости маълумотига кўра, қурбонлар орасида ДХР депутати Мария Пирогова ҳам қурбон бўлган.
Шунингдек, ракеталардан бири Донецк бозорига ва савдо марказига келиб тушган. Бунинг оқибатида кучли ёнғин бошланган.
Россия Қуролли кучлари Украинанинг стратегик муҳим ҳарбий объектлари, ўқ-дори омборлари, қўмондонлик-бошқарув пунктларига зарба бермоқда, Украина ҳарбий инфратузилмасини ишдан чиқармоқда.