Бу қизиқ

Совуқда организмни иссиқ сақлайдиган маҳсулотлар

Мутахассиснинг айтишича, совуқ ҳавода ёғ ва оқсилли таомларга кўпроқ эътибор қаратиш лозим.
Sputnik
Шифокор-парҳезшунос, эндокринолог Наталья Лазуреньконинг айтишича, совуқ об-ҳаво шароитида рационга кўпроқ оқсил ва ёғларга эга маҳсулотларни киритиш керак.
Унинг айтишича, организмни иссиқ сақлаш учун мушак массалари етарлича бўлиши лозим.

“Бунда бизга ҳайвон оқсиллари ёрдам беради. Бу тухум, парранда ва қорамол гўштлари, балиқ, сут маҳсулотлари”, - дейди шифокор.

Шунингдек, менюда кўпроқ витаминларга ҳам эътибор қаратиш зарур. Тузли карам ва шўр бодринг ҳам организмга ижобий таъсир қилади. Бироқ, уларни меъёрда истеъмол қилишни унутмаслик лозим.